Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 ФҲДЁ архивлари энди электрон рақамлаш тизими асосида фаолият олиб боради
FHDYO arxivlari endi elektron raqamlash tizimi asosida faoliyat olib boradi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Самарқанд вилояти ФҲДЁ архивига электрон архивни шакллантириш мақсадида Германиянинг машҳур MICROBOX CmbH компанияси томонидан ишлаб чиқарилган HIGH-END-V-SCANNER LIZARD қурилмаси тақдим этилди.

Ушбу махсус электрон курилма вилоятимиздаги барча ФҲДЁ органларига ўрнатилиб, унинг ёрдамида “ФҲДЁ ягона электрон архиви” тизими жорий этилади. Тизимга 2022 йил 1 январга қадар барча маълумотларни тўлиқ киритилиши белгиланган.

Эндиликда барча ФҲДЁ органларида аҳолига тезкор равишда архив маълумотномаларини тақдим этиш имконини берувчи фуқаролик ҳолати ягона электрон архиви шакллантирилади. Бу эса фуқароларимизга ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувлари билан боғлиқ зарур маълумотларни муайян дақиқаларда олиш имконини беради.

Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг