Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 13/02/2019 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Узгидромет маълумотига асосан, жорий йилнинг 14 феврал куни “Қамчиқ” довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар ҳаракатланишдан олдин автомашинангизни техник созлигига ва мавсумий автошиналардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишингизни тавсия этамиз.

Манбаа: ФВВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг