Валюта курслари 04/09/2025
$1 – 12374.55
UZS – -0.39%
€1 – 14425.01
UZS – -0.23%
₽1 – 153.13
UZS – -0.76%
Қидириш
Фарғона водийсининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қўшимча магистрал газ қувури қурилди

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қўшимча магистрал газ қувури қурилди

Фарғона водийсининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қўшимча магистрал газ қувури қурилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти ишончлилигини ошириш мақсадида Давлат дастурлари доирасида магистрал газ тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Хусусан, Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг тоғли ҳудуддан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қувур қурилиши якунига етказилди.

Мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

Ушбу янги қувурни тармоққа улаш бўйича монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб 36 соат давомида “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади.

Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда таъмирлаш ишлари вақтида (5-6 сентябрь кунлари) Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминотига вақтинча чеклов киритилади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда водий вилоятлари истеъмолчилари учун автобензин ёқилғисининг сотувга чиқариш ҳажми оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг