Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вилоят ҳокимлигида Хитойнинг “Zhongke Shangsheng New Energy Vehicle” компанияси раҳбари Ли Мин бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Маълумки, ушбу компания томонидан вилоят ҳудудида махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариш ҳамда беш юлдузли меҳмонхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилаётган бўлиб, бу борада қатор келишувлар олиб борилмоқда.Бугунги учрашувда ушбу лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, бу галги ташрифда Ли Мин хитойлик қурилиш соҳасида малакали ҳамкорларини ҳам таклиф қилганини қайд этиб, ушбу йўналишда истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритишга қизиқишаётганликларини маълум қилди.
Вилоятда барпо этилаётган қурилишларга инвестиция киритиб, ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳар бир билдирилган таклифлар вилоят учун муҳим эканлигига урғу бериб, келгусида ҳамкорлик қилиш ва керакли кўмак кўрсатилишини маълум қилди.