22 сентабр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университети билан ҳамкорликда «Озиқ-овқат нархлари мониторинги ва таҳлили воситаси ҳамда Нарх ва бозор маълумотлари ахборот тизимлари (МАТ)» бўйича ўқув семинарини ўтказди.
Тадбир мамлакатимиз мутахассисларининг салоҳиятини ошириш имконини берди, бу эса уларнинг бу борадаги фаолиятини такомиллаштиришга туртки бўлади.
Шуни таъкидлаш керак, нарх ва бозор маълумотлари ахборот тизимлари қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда, айниқса, кичик фермерлар ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Ишончли бозор маълумотлари шаффофликни, рақобатбардошликни оширади ва маркетинг тизимларининг асосий иштирокчилари ўртасида даромадларни янада адолатли тақсимланишини таъминлайди, шунингдек, қиймат занжирининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, МАТ юзага келадиган озиқ-овқат муаммолари, шунингдек, нисбатан қисқа муддатли тақчиллик ёки узоқ муддатли таркибий муаммоларга боғлиқ бўлган соғлом овқатланиш имконияти ва қийматини ҳисоб-китоб қилиш йўли билан юзага келадиган озиқ-овқат муаммолари тўғрисида огоҳлантирувчи нархлар тенденциясини аниқлаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга сезиларли даражада таъсир қилиши мумкин. MАТ, шунингдек, ҳукуматларга қишлоқ хўжалиги соҳасида қарорлар қабул қилиш жараёнларида яхши қўлланма бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бугунги кунда, минтақанинг кўпгина мамлакатлари қишлоқ хўжалиги соҳасини бозор иқтисодиётига ўтказмоқда, натижада бозор шароити миллий ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол нархларига, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишига таъсир кўрсатмоқда. Ушбу тендентсия минтақада бозор интеграцияси ва савдони эркинлаштириш кучайиши билан давом этиши кутилмоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2020-2030-йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган. Бир вақтнинг ўзида бир нечта Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшади, яъни қашшоқликка барҳам бериш, иқтисодий ўсишни ва ҳамма учун муносиб меҳнатни таъминлаш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш масалаларига.
Иштирокчилар озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари мониторинги ва таҳлили, озиқ-овқат баланси ва бозор мониторинги/таҳлили, Ўзбекистонда нархлар ва бозор маълумотлари тизимини ситуатсион таҳлил қилиш ва бошқа муҳим мавзуларни кўриб чиқдилар.
Маълумот учун: 2021-йилнинг ноябр ойида ФАО Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети билан «Ўзбекистонда нархлар ва бозор маълумотлари ҳамда қишлоқ хўжалигида қўшилиш занжирларини мақсадли таҳлил қилиш учун ахборот тизимини жорий этиш» бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Ҳужжат ФАОнинг «COVID-19 ва бошқа шокларга жавобан нархлар ва бозор ахборот тизимлари салоҳиятини кучайтириш ва сиёсат мониторинги» минтақавий лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган бўлиб, унинг мақсади бозорга киришни яхшилаш, қийматни ривожлантиришга кўмаклашишдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган агентлиги бўлиб, очликка қарши кураш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилади. Бизнинг мақсадимиз барча учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан мунтазам фойдаланишини таъминлашдан иборат. 195 та давлат (194 та давлат ва Европа Иттифоқи) ФАОнинг аъзоси ҳисобланади ва ташкилот дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатларида фаолият олиб боради.
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) Ўзбекистондаги биринчи халқаро университет ва Марказий Осиёда биринчи халқаро Британия олий таълимини тақдим этувчи университетдир.
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети (ТХВУ) Буюк Британиядаги Вестминстер университети томонидан тўлиқ тан олинган.
ТХВУ вазифаси Марказий Осиё ва халқаро ҳамжамиятларнинг интеллектуал, ижтимоий ва касбий ривожланишига ҳисса қўшадиган халқаро стандартларга мувофиқ таълим ва тадқиқот имкониятларини тақдим этишдан иборат.
2022 йилда ТХВУ ўзининг 20 йиллигини нишонламоқда.