Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 30/03/2022 ФАО Ўзбекистонда Халқаро кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультура йилини нишонлади
ФАО Ўзбекистонда Халқаро кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультура йилини нишонлади

2022 йил 30 март куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган Балиқчилик илмий-тадқиқот институтида Халқаро кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультура йили доирасида "Ўзбекистон Республикасида кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультурани ривожлантириш истиқболлари" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Туркия Республикаси ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ФАО-Туркия ҳамкорлиги дастурининг бир қисми бўлган FISHCap (Марказий Осиё, Озарбайжон ва Туркияда балиқчилик хўжалиги ва аквакультурани барқарор бошқариш учун салоҳиятни ривожлантириш) лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, ушбу дастур давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

 

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-83-сонли қарорини амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшади. Мазкур ҳужжат, жумладан, балиқчилик тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий балиқ етиштириш ва аквакультурани қўллаб-қувватлаш, интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ҳажмини оширишга қаратилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 2022 йилни Халқаро кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультура йили деб эълон қилди. Ушбу ташаббус кичик ҳажмли балиқчилар ва кичик ҳажмли балиқчилик ишчиларининг озиқ-овқат хавфсизлиги, қашшоқликка барҳам бериш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланишга қўшган ҳиссасига жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратиш, уларнинг муҳим роли тўғрисида хабардорликни ошириш ва соҳа вакилларининг қўллаб-қувватлашини кучайтириш мақсадида илгари сурилган.

Халқаро кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультура йилининг нишонланиши фермерлар, балиқчилар ва соҳанинг бошқа вакилларининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшаётган беқиёс ҳиссасининг эътирофи бўлди. Ушбу ташаббус кичик ҳажмли балиқ етиштирувчилар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳам янги имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларнинг фикри барча даражаларда, жумладан, давлат сиёсатини шакллантириш ва соҳани ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда ҳисобга олиниши муҳим аҳамиятга эга”, - дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров.

Тадбирда ФАО экспертлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси мутахассислари, институт профессорлари, илмий ходимлар, шунингдек, фермер ва балиқ етиштирувчилар иштирок этди. Семинар иштирокчиларига Халқаро кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультура йилининг тарихи ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди. Семинарда, шунингдек, Ўзбекистонда аквакультуранинг бугунги ҳолати, кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультурани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, мамлакатимизда кичик ҳажмли балиқчилик ва аквакультура билан боғлиқ тадбирларни ривожлантириш ва амалга ошириш режалари муҳокама қилинди. Семинар иштирокчилари уй шароитида балиқ етиштиришнинг интенсив усуллари билан ҳам таништирилди, шунингдек, озуқа базаси, балиқ касалликларининг олдини олиш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

“Кичик балиқчилик ва аквакултура сектори биргаликда глобал балиқ етиштиришнинг катта қисмини ишлаб чиқаради ва шу билан бирга тармоқ бандларининг 90 фоизини таъминлайди. Сиёсатда, бошқарувда ва ривожланишда бу соҳага кўп эътибор берилмаган деган қарашлар мавжуд. Бироқ, сўнгги ўн йил ичида соҳага эътибор ва аҳамият ортиб бормоқда. ФАО томонидан 2014-йилда жорий этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги ва қашшоқликка барҳам бериш контекстида барқарор кичик ҳажмдаги балиқчиликни таъминлаш бўйича ФАО ихтиёрий кўрсатмалари ушбу соҳани муносиб эътироф этишдаги муҳим муваффақиятдир. Сектор янги ривожланиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ортиб бораётган муаммоларни енгиб ўтиш учун ўз позициясини эгаллаши керак”, - деди ФАОнинг балиқчилик ва аквакултура бўйича катта мутахассиси Хайдар Ферсой.

Тадбир доирасида интенсив аквакультура соҳасидаги илмий ишланмалар ва ютуқлар кўргазмаси ташкил этилди. Сўнгра семинар иштирокчилари Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг таркибий бўлинмалари, жумладан, лаборатория мажмуаси, ФАО кўмагида ўрнатилган аквариум мажмуаси ва бошқа иншоотлар билан таништирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг