Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Иқтисод 16/02/2023 ФАО Ўзбекистонда картошкани зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг илғор усулларини тарғиб қилмоқда
ФАО Ўзбекистонда картошкани зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг илғор усулларини тарғиб қилмоқда

Энг муҳим стратегик экин - картошка қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланишида катта рол ўйнайди. Бироқ, картошка экинлари бутун ҳосилга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган бир қатор зараркунандаларга, касалликларга чалинишга ва бегона ўтлар босишига мойил. Шунинг учун картошкани ҳимоя қилишнинг комплекс тизимини ўз вақтида қўллаш муҳимдир. Ушбу муҳим масала Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ихтисослаштирилган ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари учун ташкил этилган тренинглар мавзуси бўлди. Тренинглар ФАО ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йилда бошланган «COVID-19га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Машғулотларда картошкани зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилди. Хусусан, тренинглар давомида картошка уруғчилигини такомиллаштириш усуллари, картошка етиштириш технологиясининг хусусиятлари ва унинг алмашлаб экишдаги ўрни ўрганилди, суғориш тизими ва ўғитлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Мутахассислар колорадо қўнғизи, картошка куяси, оқ пашша каби зараркунандаларга қарши курашишнинг энг самарали усуллари, шунингдек, бегона ўтларга қарши курашиш ва ўсимликларнинг энг зарарли касалликлари - ризоктониоз ва фузариознинг олдини олиш ҳақида гапиришди. 

«COVID-19га жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш» лойиҳаси юқори, барқарор ва сифатли ҳосил етиштириш орқали Ўзбекистонда картошкачиликнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга қаратилган. Биз иқлим ва тупроқ шароитини ҳисобга олган ҳолда янги кўникмаларни маҳаллий муҳитга мослаштирган ҳолда Ўзбекистонда илғор хорижий тажрибани жорий этишга интиламиз. Лойиҳа доирасида картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғларни сертификациялаш тизимини такомиллаштириш, картошка етиштиришни модернизация қилиш, касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, маҳсулотларни сақлаш шароитларини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада фаолият юритувчи фермерлар, агрономлар ҳамда бошқа мутахассисларни тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқд», - деб таъкидлади, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров.

Ўқув машғулотлари якунлангач, барча иштирокчилар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги хусусий корхонага ташриф буюриб, ишлаб чиқариш фаолияти, картошкани саралаш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишишди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг