Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 03/08/2022 ФАО Ўзбекистонда иқлим ўзгариши бўйича янги лойиҳани бошлади
ФАО Ўзбекистонда иқлим ўзгариши бўйича янги лойиҳани бошлади

2022 йил 2 август куни Тошкентда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг «Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича миллий ҳаракатларни ва кўрсатилаётган техник ёрдамни кузатиш бўйича интеграциялашган ва кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш бўйича салоҳиятни ошириш» лойиҳасининг кириш семинари бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Глобал Экологик Жамғарма (ГЭЖ) томонидан молиялаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ижрочи агентлик ҳисобланади.

Тадбирда ФАО мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази вакиллари лойиҳанинг мазмун-моҳияти, мақсад ҳамда вазифалари ҳақида сўз юритдилар. ФАОнинг янги лойиҳасини амалга ошириш мамлакатимизнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга янада кўпроқ ҳисса қўшиш имконини бериши таъкидланди.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши таҳдидларига глобал жавоб чораларини кучайтиришга қаратилган Париж келишуви доирасида янги кенгайтирилган шаффофлик асосига ўтишга тайёргарлик кўришини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси бўйича тузилган ушбу келишув атмосферадаги карбонат ангидридни камайтириш чораларини тартибга солади.

Ушбу мақсадга эришиш учун ҳар бир мамлакат иқлим бўйича ўзларининг индивидуал мажбуриятларини ишлаб чиққан ва улар Миллий даражада белгиланган ҳиссалар деб номланади. Улар миллий даражада иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш бўйича муайян мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини акс эттиради. Бундан ташқари, Париж келишувида иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мамлакатда иқлим ўзгаришига мослашишни тартибга солиш билан боғлиқ бошқа қоидалар ҳам мавжуд. Глобал даражада шаффоф мониторинг, ҳисобот бериш ва мамлакатларнинг ушбу соҳадаги мақсадларига тезроқ эришиш учун асос яратиш орқали ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгаришлари оқибатларини юмшатиш ва мослашиш борасидаги саъй-ҳаракатларига ёрдам беришга келишиб олинган.

Шаффофликнинг кенгайтирилган тузилмаси доирасида иштирок этиш ва мунтазам ҳисобот бериш ҳукуматларга иқлим бўйича ҳаракатларни яхшироқ баҳолаш ва режалаштириш имкониятини беради. Мазкур тузилма мамлакатларда иссиқхона газларини чиқариш, чиқиндилар чиқаришни камайтириш ва иқлим ўзгариши таъсирларига мослашиш бўйича эришилган натижалар, шунингдек, ривожланаётган мамлакатларга кўрсатилаётган молиявий ҳамда технологик қўллаб-қувватлашга тааллуқли бўлган ахборотларнинг шаффофлигини таъминлайди

Ўзбекистон Ҳукумати 2017 йил 19 апрелда расман Париж келишувини имзолаган ва 2018 йилнинг ноябрида уни ратификация қилган эди. Ҳужжатни имзолаш орқали Ўзбекистон бошқа давлатлар қаторида глобал ҳаво ҳароратининг ўртача кўтарилишини Целсий бўйича 2 даражадан сезиларли даражада паст ушлаб туриш мажбуриятини олган. Ўзбекистоннинг Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаси 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йил даражасига нисбатан 35 фоизга қисқартириш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш ва мослашувчан салоҳиятни ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш бўйича вазифаларни белгилаб беради. ФАОнинг қайд этилган лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда Мониторинг, ҳисобот бериш ва текшириш тизими ишлаб чиқилади.

Ўзгидромет ҳукумат қарори билан иқлим ўзгариши ва Париж келишувини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи ташкилот этиб белгиланган. Ўзгидромет ўз ваколатлари доирасида мамлакатнинг иқлим бўйича мажбуриятлари, жумладан,

Миллий Хабарларни, инвентаризация бўйича миллий ҳисоботларни, икки йиллик ҳисоботларни, шаффофлик ҳисоботларини, миллий даражада белгиланган миқдорий мажбуриятларни бажарилиши бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш учун масъул ҳисобланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг