Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 10/03/2022 Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон 2021-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги Кўп йиллик индикатив дастурни ишга туширди
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон 2021-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги Кўп йиллик индикатив дастурни ишга туширди

Жорий йилнинг 10 март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги Кўп йиллик индикатив дастурни ишга тушириш бўйича конференция бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Ютта Урпилайнен иштирокчиларга қутлов сўзи билан мурожаат қилди. Тадбирда, шунингдек, инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Бадриддин Абидов, Европа Иттифоқи элчиси Шарлотта Адриан, Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, Европа Иттифоқи мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида 2021-2027 йилларга мўлжалланган навбатдаги дастур муддати доирасида Европа комиссияси билан икки томонлама молиявий-техник ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Европа томони таъкидлашича, янги индикатив дастур доирасида дастлабки босқичда 2021-2024 йилларга 83 млн. евро, шу жумладан техник ёрдам ва бюджетни қўллаб-қувватлаш бўйича биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳалар ва дастурлар учун 76 миллион евро, шунингдек фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш бўйича тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун 7 миллион евро ажратилади.

Хусусан, томонлар қишлоқ хўжалиги ва "яшил" ўсишни қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, суд ҳамда транспорт ва логистика тизимларини рақамлаштириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва тадбирларни амалга оширишга тўхталдилар.

Тадбир давомида томонлар иштирокчиларнинг ҳамкорлик дастурининг амалий ижроси билан боғлиқ саволларига жавоб бердилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг