Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳамда ЕТТБнинг Барқарор инфратузилма гуруҳи Евросиё инфратузилмаси директори Екатерина Мирошник бошчилигидаги делегатсия билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Самарқанд вилоятига янги электробус харид қилиш лойиҳасининг биринчи босқичи амалга оширилгани ва иккинчи босқичда яна 250 дона электробус олиб келиниши режалаштирилгани таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, томонлар мазкур лойиҳани Наманган ва Нукус шаҳарларида ҳам амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди ва мазкур лойиҳани ЕТТБ томонидан молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувда истиқболдаги ҳамкорликнинг вазифалари ва йўналишлари белгилаб олинди.