Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 02/10/2020 ЕТТБ: 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,5 фоизга ўсади
ЕТТБ: 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,5 фоизга ўсади

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳисоботида қайд этилишича, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши экспорт ва ички талабнинг тикланиши ҳисобига 4,5 фоизни ташкил этади.

 

Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2020 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 фоизгача пасайиб, асосан қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги ўсиш ҳисобига ижобий сақланиб қолди (йилига 2,8 фоиз ва 7,3 фоиз), - дейилади банк ҳисоботида.

Бошқа соҳаларда пасайиш кузатилди. Саноат ва газ қазиб олиш мос равишда 1,9 фоиз ва 17,1 фоизга камайди. Хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам пасайиш кузатилди: меҳмонхона бизнеси ва чакана савдо ҳажми йил ҳисобига 1,1 фоизга камайди; юк ташиш ва сақлаш, ахборот ва коммуникациялар 3,2 фоизга камайди, дейилади ЕТТБ ҳисоботида.

Ҳукумат карантин чораларини 2020 йил март ойининг ўрталарида жорий қилди ва 2020 йил август ойининг охиридан бошлаб уларни аста-секин юмшатди. 2020 йил январь-июль ойларида ишсизлик ўтган йилги 9,1 фоиздан 13,2 фоизга ўсди, реал даромадлар эса 1,7 фоизга камайди. Талабнинг сустлиги фонида инфляция 2019 йил августдаги йиллик кўрсаткичга нисбатан 16,5 фоиздан 2020 йил августда 11,7 фоизгача пасайиб, Марказий банкни қайта молиялаш ставкасини йиллик 15 фоиздан 14 фоизгача пасайтиришга мажбур қилди.

2020 йил апрель ойида ҳукумат соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва зарар кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун Инқирозга қарши жамғармани (ЯИМнинг 1,5% га яқини) ташкил этди. Бироқ, мамлакат кучли ташқи босимни ҳис қилмоқда. 2020 йилнинг дастлабки етти ойида импорт тахминан 18 фоизга камайган бўлса (йил ҳисобига), экспорт 21 фоизга камайди.

 

Ташқи мувозанат Россия ва Қозоғистонда иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва 2020 йил дастлабки етти ойида пул ўтказмаларининг (доллар кўринишида) йил ҳисобида 7 фоизга пасайиши туфайли янада ёмонлашди.

По прогнозу специалистов ЕБРР, в целом, в 2020 году сокращение реального ВВП прогнозируется на уровне 2,0 процентов. Ожидается, что в 2021 году рост составит 4,5 процента за счет восстановления экспорта и внутреннего спроса.

ЕТТБ мутахассисларининг прогнозига кўра, умуман олганда, 2020 йилда ЯИМнинг реал қисқариши 2,0 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. 2021 йилда ўсиш 4,5 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда, бу экспорт ва ички талабнинг қайта тикланиши билан боғлиқ.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг