Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 04/11/2016 ЕТТБ: 2017-йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши 6,2 фоизни ташкил этади
ЕТТБ: 2017-йилда Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши 6,2 фоизни ташкил этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2016-йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши прогнозини 6,5 фоизда қолдирди. Бу ҳақда ЕТТБнинг ноябрь ойидаги ҳисоботда келтирилди.

ЕТТБ экспертларининг прогнозига кўра, 2017-йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 6,2 фоизни ташкил этади. Банк 2017-йил учун ўз прогнозини ҳам сақлаб қолди.

Банк прогнозига кўра, Ўзбекистонда 2016-2017-йилларда инфляция даражаси 9 фоиз даражасида қолади. Бу кўрсаткич бўйича ҳам банк прогнози ўзгармади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 2016-2017-йилларда ЯИМни 2015-йил якунларига кўра, 8 фоиз ўрнига 7,8 фоиз даражасида ўсишини прогноз қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг