Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Иқтисод 21/04/2025 ЭСМТ билан музокаралар: Ўзбекистон халқаро юк ташиш рухсатномалари тизимига интеграцияга тайёрланмоқда

ЭСМТ билан музокаралар: Ўзбекистон халқаро юк ташиш рухсатномалари тизимига интеграцияга тайёрланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 апрель куни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Бекзод Холматов Халқаро транспорт форуми ҳузуридаги ЕCМТ (European Conference of Ministers of Transport – Транспорт вазирлари Европа конференцияси) автомобиль транспорти гуруҳи раҳбари Юстас Расомавишус билан музокара ўтказди.

Ўзбекистоннинг ЕCМТ кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиши ташкилотга аъзо 43 та давлат билан автомобилда юк ташувларини бажариш учун алмашиладиган кўп томонлама рухсатномалар асосида икки томонлама ва транзит ташишларни амалга ошириш имконини беради.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Ўзбекистоннинг ЕCМТ кўп томонлама рухсатномалар тизимига қўшилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Юстас Расомавишус янги мамлакатларни ЕCМТнинг кўп томонлама рухсатномалар тизимига қабул қилиш бўйича резолюцияни тасдиқлаш жараёнига тўхталиб, дастлаб кузатувчи мақомини олиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон транспорт тизимини ЕCМТ талабларига мувофиқлаштириш бўйича келгусидаги қадамларни белгилаб, ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг