Эрон ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияларининг ўзаро келишуви асосида саралашнинг учинчи босқичи 8-тури доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017-йилнинг 12-июнь санасига кўчирилди.
Эслатиб ўтиш лозимки, тақвимнинг дастлаб тасдиқланган кўринишига асосан ушбу ўйин 2017-йилнинг 13-июнида ўтказилиши лозим эди.
Ҳозирга қадар саралашнинг учинчи босқичи доирасида жамоалар бештадан ўйин ўтказишган бўлиб, Эрон “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Карлуш Кейруш бошчилигидаги жамоа ҳисобида 5 ўйиндан сўнг 11 очко мавжуд. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Жанубий Корея ҳисобида 10, учинчи ўриндаги Ўзбекистoн миллий терма жамоаси ҳисобида эса 9 очко бор.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг саралаш босқичидаги кейинги учрашуви 23-март куни сафарда Сурияга қарши бўлади. Унга қадар эса Ўзбекистон Арманистон ҳамда Грузия терма жамоалари билан ўртиоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишувга эришган.
Грузия терма жамоасига қарши назорат ўйини 23-январь куни бўлиб ўтса, Арманистонга қарши 12-февраль куни ўтказилади.