Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Маданият 20/04/2012 “Ерда бир кун” фильми Тошкентда намойиш этилади
“Ерда бир кун” фильми Тошкентда намойиш этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 23 апрель, душаньа куни соат 16.30 да БМТ Тараққиёт дастури ва БМТ Кўнгиллилар ташкилоти “Ерда бир кун” деб номланувчи фильм намойишига бағишланган тадбирни ўтказади. Тадбир Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади. Фильм бир вақтнинг ўзида дунёнинг 160 та нуқтасида намойиш этилади. Унга кириш бепул.

“Ерда бир кун” бадиий фильм бўлиб, курраи заминимизнинг турли нуқталарида бир кунда рўй берган воқеа-ҳодисаларга бағишланади. 2008 йили ўтказилган мусиқа фестивали чоғида дунёнинг турли минтақаларидан келган мусиқачилар ўзаро ҳамкорлик қилган ва кинони яратиш лойиҳаси ҳам ўшанда туғилганди. Ўшанда мусиқачилар умумий куйни биргаликда чалишга уриниб кўришганди. Уриниш дастлаб, муваффақиятсиз чиқди, аммо охир-оқибат ҳаракатлар зое кетмади. Аввалига бир-бирига қовушмаган ҳаракатлар, илк бора ўзаро уйғунлашиб, ажойиб куй пайдо бўлди. Бу эса коммуникациянинг бошқа бир универсаль кўриниши – кинонинг яратилишига олиб келди.

Бу ғоядан илҳомланган минглаб режиссёрлар, талабалар ва бошқа кишилар 2010 йилнинг 10 октябрида дунёнинг 192 та мамлакатида бир пайтнинг ўзида сайёрамизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга бағишланган 24 соатлик тасвирга олиш жараёнини бошлашди. Бунинг натижасида ўзига ҳос ажойиб “гео-видео архив” яратилди. Фильм давомида унинг қаҳрамонлари ҳаётидаги ўзгаришлар кузатиб борилади. Глобал миқёсда эса ибтидо ва интиҳо, туғилмоқ ва ўлмоқ ва яна туғилмоқликни, хуллас, бир кунлик ҳаётни кўрсатади.

Кўплаб нотижорат ташкилотлар, жумладан БМТ Тараққиёт дастурининг қўллаб-қувватлаши фильмнинг муваффақиятли чиқишини таъминлади. БМТ Тараққиёт дастурининг раҳбарлиги остида фильм 2011 йилда қайта намойиш этилди. Фильм намойиши 2015 йилга қадар давом этади.

2010 йилнинг 10 октябридан буён фильм дунёнинг деярли барча мамлакатларида намойиш этилди. Намойишларнинг умумий вақти 3 минг соатдан ошиб кетди. Энди сиз ҳам ундаги воқеа-ҳодисалардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Фильм намойиши бепул ва барча учун очиқ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг