Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Дунё 28/03/2024 Ер ислоҳотлари: Болтиқбўйи мамлакатлари мисолида
Ер ислоҳотлари: Болтиқбўйи мамлакатлари мисолида

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Болтиқбўйи мамлакатлари (Литва, Латвия, Эстония) мисолида ер ислоҳотларини ўтказиш бўйича хориж тажрибасини ўрганди.

Литва, Латвия ва Эстонияда ер ислоҳотларидан кўзланган умумий мақсад хусусий мулкчиликка асосланган ерга эгалик қилиш тузилмасини тиклаш эди.

Литвада реституция илгариги оилавий ер-мулкларни қайтариш, бошқа ер ёки компенсация (яъни пул) бериш орқали амалга оширилиши мумкин эди. 

Ислоҳот 150 гектаргача бўлган қишлоқ хўжалиги ерларини ва 25 гектар ўрмонни қайтаришни кўзда тутарди. Бунинг натижасида 2008-йилга келиб, қишлоқ жойларда ерларнинг 97 фоизига эгалик ҳуқуқи тикланди.

Латвияда собиқ ер эгаларига ёки уларнинг меросхўрларига дастлабки ер-мулки қайтариб берилди, бошқа ер-мулк ёки компенсация маблағи таклиф қилинди. Энг юқори чегара, яъни 100 гектаргача бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари қайтарилди.

Эстонияда ер ислоҳотлари нафақат реституцияни, балки ерларни хусусийлаштириш ва маҳаллий ҳокимиятларга беришни ҳам қамраб олди. Бу эса жараённи мураккаблаштирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг