Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/04/2019 Енгил атлетикачиларимиз Тошкентга қайтиб келишди
Yengil atletikachilarimiz Toshkentga qaytib kelishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 21-24 апрель кунлари Қатар пойтахтида енгил атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъамизнинг энг кучли атлетлари қатори терма жамаомиз вакиллари ҳам мусобақа ғолиблиги учун баҳс олиб боришди.

4 кун давом этган баҳсларда ҳамюртларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, якунда умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан жой олишгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эрта тонгда мазкур мусобақада иштирок этган вакилларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Уларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон МОҚ мутасаддилари, атлетларимизнинг яқинлари ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа вакилларимиз учун Токио Олимпиадасига ўзига хос тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди. Қуйида шоҳсупага кўтарилган атлетларимизни эслатиб ўтамиз:

Олтин медаль эгалари:

Руслан Қурбонов – уч ҳатлаб сакраш

Надия Дусанова – баландликка сакраш

Екатерина Воронина – етти кураш

Бронза медали эгалари:

Светлана Радзивил – баландликка сакраш

Суҳроб Хўжаев – босқон улоқтириш.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг