Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 21-24 апрель кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қитъамизнинг 700 га яқин атлетлари 186 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади. Улар қаторида терма жамоамизнинг энг сара атлетлари ҳам бор. Эътиборингизга ушбу мусобақада иштирок этувчи спортчиларимиз рўйхати ва уларнинг йўналиши ҳақида маълумотни ҳавола қиламиз.
Эркаклар:
Никита Логинов – узунликка сакраш
Жавоҳир Нориев – узунликка сакраш
Руслан Қурбонов – 3 ҳатлаб сакраш
Иван Денисов – 3 ҳатлаб сакраш
Сергей Дементьев – ядро улоқтириш
Иван Маркелов – диск улоқтириш
Суҳроб Ходжаев – метание молота
Марат Хайдаров – ўн кураш
Аёллар:
Нигина Шарипова – 100 метр, 200 метр
Светлана Радзивил – баландликка сакраш
Надия Дусанова – баландликка сакраш
Алина Яблокова – узунликка сакраш
Роксана Худоярова – узунликка сакраш, 3 ҳатлаб сакраш
Санобар Эркинова – найза улоқтириш
Екатерина Воронина – етти кураш
Александра Юркевская – етти кураш
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.