Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 10/06/2022 Энергия харажатлари динамикасидаги ўзгариш
Энергия харажатлари динамикасидаги ўзгариш

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари миллий иқтисодиётнинг асосий тармоқларида энергия харажатларининг ўзгариш динамикасини таҳлил қилди.

2016-2018 йилларда энергия ресурслари (электр энергияси, газ, нефт, кўмир) харажатларининг ишлаб чиқариш таркибидаги улуши нисбатан барқарор бўлган ва тахминан 4% ни ташкил этган.

2019 йилдан бошлаб эса 4% дан 7% гача ўсиш тенденцияси кузатилган.

Республика иқтисодиётининг энергияни энг кўп талаб қиладиган тармоқларига бирламчи тармоқлар (қишлоқ хўжалиги ва қазиб олиш саноати), шунингдек, электр энергетикаси, қурилиш ва хизмат кўрсатишнинг янги турларини ўз ичига оладиган тармоқларни киритиш мумкин.

Таҳлиллар нефть ва газ қазиб олиш, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш (цемент, ғишт ва б.), давлат бошқаруви ва электр энергиясини ишлаб чиқариш соҳаларида энергия сарфини камайтириш мақсадга мувофиқ эканлигини кўрсатди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг