Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Дунё 23/12/2022 Энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Бразилия тажрибаси
Энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Бразилия тажрибаси

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Бразилия тажрибасини таҳлил қилди. 

1980-1989 йилларда Бразилияда энергетика соҳасида жиддий иқтисодий қийинчиликлар вужудга келган ва оқибатда мамалакатда инфляция даражаси 272 фоизга етганlди. Иқтисодий ўсиш эса йилига 3 фоизни ташкил қиларди. 1989-йилга келиб, ташқи қарз 40 фоизга етди. Унинг катта қисми энергетика соҳаси учун олинган бўлиб, соҳага субсидия ажратилиши ва нархларнинг давлат томонидан белгиланиши сабабли энергетика тизими инқироз ёқасига келиб қолганди. Шу боис энергетика тизимида жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. 

Мазкур ислоҳотлар қуйидаги учта йўналишда олиб борилди:

1. Энергетика тизимида янги самарали ҳуқуқий базани шакллантириш;

2. Электр энергияси соҳасида монополия ва давлат аралашувини тугатиб, тўлиқ хусусийлаштиришга ўтиш;

3. Мамлакатда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тармоқларини эркинлаштириш.

Натижа:

- Соҳа бўйича қонунчиликдаги камчиликлар ва тушунарсиз жиҳатлар қайта кўриб чиқилди ва такоммилаштирилди. Электр энергияси соҳасининг мустақиллиги янги ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланди.

- Энергетика соҳасида давлат монополияси ва унинг аралашуви тугатилди.

- Соҳага бериладиган субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинди.

- Хусусий ишлаб чиқарувчиларга тарифларни белгилашда эркинлик берилди.

- Нарх белгилашнинг шаффоф ва самарали тизими ишлаб чиқилди. 

- Соҳа эркинлаштирилганидан кейин ҳам ҳудудий корсс-субсидиялар (мақсадли) сақлаб қолинди.

- 1993-йилда сиёсий жиҳатдан муҳим минтақа бўлган Амазониянинг самарасиз иссиқлик электр станциялари учун ёқилғи етказиб беришни субсидиялаш жорий этилди ва у узоқ вақтгача сақланиб қолди.

- 1995-йилда кам даромадли уй хўжаликлари учун электр энергиясини паст тарифларда етказиш тўғрисидаги қонун тасдиқланди.

- 2003-йилда ҳукумат томонидан 10

миллион қишлоқ аҳолисини бепул электр энергияси билан таъминлаш дастури жорий қилинди ва бунда харажатлар электр энергияси тарифлари бўйича йиғимлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ислоҳот учун зарурат: 

- Иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг ёмонлашуви;

- Электр энергетикаси соҳаси учун инвестициялар жалб қилишдаги қийинчиликлар;

- Эскирган инфратузилмани янгилаш ва қайта қуришда давлатнинг имкониятлари чекланганлиги;

- Соҳадаги мавжуд монопол ижрочилар сабабли янги қурилиш объектларини қуриш қимматга тушиши;

- Электр энергияси етказиб беришдаги йўқотишларнинг кўплиги;

- Соҳадаги самарасиз давлат ташкилотлари фаолияти.

Йўл қўйилган камчиликлар:

- Ислоҳотларнинг дастлабки йилларида қонунчиликнинг такомиллаштирилмаганлиги ҳисобига соҳага инвестиция кириши камайди, энергия танқислиги давом этди ва бозорда етарлича рақобат муҳити шаклланмади. 

Ютуқлар: 

- Ислоҳотлар даври якунида электр энергияси нархлари барқарорлашди.

- Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ва етказиб бериш сифати ошди.

- Энергетика соҳаси учун олинадиган катта ҳажмдаги давлат қарзлари қисқарди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг