Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 20/01/2022 Энергетика вазирлигида Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди
Энергетика вазирлигида Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Бошқирдистон Республикасининг Саноат, энергетика ва инновациялар вазири Александр Шельдяев бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев қайд этганидек, Ўзбекистон-Россия энергетика соҳасидаги ҳамкорлик икки томонлама иқтисодий шерикликнинг флагманларидан биридир.

Йилдан-йилга нафақат ҳамкорликнинг ҳажмлари, балки йўналишлари хилма-хиллиги ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Улар орасида энергия ресурслари бозорини ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини ривожлантириш, анъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаларини мустақил ишлаб чиқарувчилар бўйича тажриба алмашиш кабилар мавжуд.

Ўзбекистон томони энергияресурслари бозорида ҳамкорлик ва интеграцияни ривожлантириш муҳимлигини қайд этди. Айни пайтда электр энергияси ва газ бозорларини жорий этиш учун Энергетика вазирлиги томонидан зарур ички тартиб-қоидалар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, муҳандислик тармоқларига (электр энергияси, газ) технологик уланиш учун ариза бериш тартиб-қоидаларини рақамлаштириш каби йўналишларни ишлаб чиқиш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу мақсадда Ўзбекистонда “ЭЛЕКТР” дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган бўлиб, бундан ташқари, тадбиркорлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электр ва газ тармоқларига уланиш учун аризалар билан мурожаат қилишлари мумкин.

Делегация аъзоларига истиқболли лойиҳалар, жумладан, хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда қуввати 5 МВтгача бўлган мини ГЭСлар қурилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Бугунги кунга қадар умумий қуввати 42 МВт бўлган мини-ГЭСларни жорий қилиш учун 31 та истиқболли объект аниқланган. 2030 йилга қадар Энергетика комплексини ривожлантириш консепсияцига мувофиқ умумий қуввати 200 МВт бўлган 24 та мини ГЭЕСни ишга тушириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Бошқирдистон компаниялари энергетика ва энергоқурилмалар учун бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича тендерларда фаол иштирок этишга таклиф қилинди.

Томонлар ўзаро манфаатли истиқболли лойиҳаларни батафсил кўриб чиқиш ва уларни янада ривожлантириш учун ҳамкорлик йўналишларини белгилаш бўйича келишувга эришдилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг