Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 26/08/2022 Энергетика вазирлиги: январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоизга кўпни ташкил этди
Энергетика вазирлиги: январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,3 фоизга кўпни ташкил этди

2022 йил 23 август куни “bakiroo” телеграм каналида расмий статистика маълумотларига таянган ҳолда январь-июль ойларида электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қисқарганлиги маълум қилинди. Унда Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотда 2022 йил январь-июль ойларида 40 млрд 43 млн кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 297 млн кВт.соат кам эканлиги қайд этилган.

Аниқ ҳисоботларга таяниб маълум қиламизки, жорий йилнинг январь-июль ойларида республика бўйича 43 млрд 250 млн кВт.соат ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 млрд 177 млн кВт.соат кўп (ўсиш суръати 105,3%) электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Иссиқлик электр станциялари ва марказларида 38 млрд 551 млн кВт.соат (ўтган йилга нисбатан 1 млрд 18 млн кВт.соат кўп, ўсиш суръати 102,7%) электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шу жумладан “Иссиқлик электр станциялари” АЖда 33 млрд 77 млн кВт.соат, Ангрен ИЭС ва Янги-Ангрен ИЭС томонидан 3 млрд

345 млн кВт.соат.

ДХШ асосидаги янги ИЭСларда 2 млрд 128 млн кВт.соат.

ДХШ асосидаги қуёш фотоэлекр станциялар томонидан 219 млн кВт.соат.

Гидроэлектр станцияларда томонидан эса 4 млрд 84 млн кВт. соат (898 млн кВт.соат кўп, 128%);

Электр станцияларида амалда ишлаб чиқарилган ҳамда Давлат статистика қўмитаси маълумоти асосида “bakiroo” телеграм каналида берилган электр энергияси миқдорлари орасида юзага келган фарқ қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:

Биринчидан, Давлат статистика қўмитаси маълумотида кичик корхоналар тоифасига киритилган электр энергияси ишлаб чиқарувчилар инобатга олинмаган. Хусусан, ДХШ асосида Туркия компаниялари билан ҳамкорликда Бухоро, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги ишга туширилган 5 та янги иссиқлик электр станциялари, шунингдек Навоий ва Самарқанд вилоятларида ишга туширилган 2 та қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда Оҳангарон, Ҳисорак, Қамчиқ гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳисобга олинмаган. Ушбу станциялар томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган электр энергияси 2 млрд 515 млн кВт.соатни ташкил этган.

Иккинчидан, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Aksa Enerji”, компанияси томонидан ишга туширилган ИЭС орқали ишлаб чиқарилган 1 млрд 78 млн кВт.соат электр энергиясини ишлаб чиқариш сифатида эмас, балки электр энергиясини сотиш сифатида киритган;

Учинчидан, баъзи электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ҳар ой якунида Давлат статистика қўмитасига “тармоққа берилган” электр энергияси бўйича рақамлар берилади. Шу билан бирга, улар томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга “умумий ишлаб чиқариш” бўйича рақамлар тақдим этилади. Шу ва бошқа сабабларга кўра рақамлар орасида яна 802 млн кВт.соат фарқ юзага келган ва бу кўрсаткич статистика маълумотларида акс этмаган.

Энергетика вазирлиги оммавий ахборот воситалари, бошқа ижтимоий тармоқлар билан соҳага оид даврий маълумотларни аҳолига етказишда доимий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг