Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 18/05/2022 Энергетика кўргазмалари яна саноат ютуқларини намойиш этиш ва бизнес мулоқот марказига айланади
Энергетика кўргазмалари яна саноат ютуқларини намойиш этиш ва бизнес мулоқот марказига айланади

«Энергетика тадбирлари блоки», жумладан «Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2022», «Энергия, энергия тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2022» халқаро кўргазмалари, «Яшил энергия технологиялари – GETCA 2022» ихтисослашган бўлими 2022-йил 18-майдан 20-майга қадар «Ўзэкспомарказ» МКМда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, пандемия сабабли 2020-2021-йилларда кўргазмалар қолдирилган эди. Энди, икки йил ўтиб, OGU 2022 ва Power Uzbekistan 2022 энергетика кўргазмалари яна халқаро энергетика ва нефт-газ бизнес ҳамжамиятининг вакилларини бирлаштирмоқда. «Энергетика тадбирлари блоки» Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги кўмаги остида бўлиб отмоқда.

24-Халқаро «Ўзбекистон нефт ва гази – OGU» кўргазмаси, 15-юбилей Халқаро «Энергетика – Power Uzbekistan» кўргазмаси ва «GETCA – Марказий Осиёнинг яшил энергия технологияси» бўлимининг иш майдонлари ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш, энергия самарадорлиги даражасини ошириш ва энергия ресурсларини тежаш бўйича тажриба ва ғоялар алмашинуви учун ажойиб восита сифатида хизмат қилиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларини, экспертлар ҳамжамияти ва хусусий бизнес, нефт-газ, электроенергетика соҳаларидаги ташкилотларни бирлаштиради.

Кўргазмаларнинг бирлашган экспозицияси дунёнинг 15 мамлакатидан 173 та компания ва брендларни намойиш этади. Иштирокчи давлатлар орасида: Австрия, АҚШ, Германия, Италия, Корея Республикаси, Монако, Нидерландлар, Озарбайжон, Россия, Туркия, Финляндия, Хитой, Чехия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистон, 

24-Халқаро «Ўзбекистон нефт ва гази- OGU 2022» кўргазмаси иштирокчиларининг стендлари «Ўзэкспомарказ» МКМнинг 1- ва 2-павильонларида жойлаштирилади. Анъанага кўра, марказий жой дунёда табиий газ қазиб олиш бўйича 11-ўринни эгаллаган ва Ўзбекистондаги энг йирик давлат компанияси бўлган «Ўзбекнефтгаз» АЖ компанияси стендига ажратилган. Ҳатто пандемия шароитида ҳам Ўзбекистон нефт-газ саноати жадал ривожланиб, Ўзбекистон иқтисодиётининг локомотивларидан бири бўлиб қолди. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020-2023-йилларда мамлакатимизни ёқилғи-энергетика таъминлаш доирасидаги асосий мақсадларидан бири Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика соҳасини, давлатнинг стратегик манфаатларини инобатга олган ҳолда, иқтисодий ўсишни янада таъминлаш, аҳоли турумуш сифатини ошириш ва мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида унинг ислоҳ қилиш ва техник ва технологик модернизациясининг барча босқичларида барқарор фаолиятини таъминлаш соҳасида жадал ривожлантиришдан иборат.

OGU'да биринчи марта Германия миллий стенди тақдим этилади. «Германияда ишлаб чиқарилган» бренди остида жаҳонга машҳур ишлаб чиқарувчилар ва саноат технологик ечимлари, қидирув ускуналари, кенг ассортиментдаги инновацион маҳсулотлар, шу жумладан етказиб берувчилар тақдим этади: Krohne, Liebherr, WIKA, Phoenix Contact, Abicor Binzel, ARI-Armaturen Albert Richter, Leser, Rose Systemtechnik. 

Анъанавий тарзда, Россия Экспорт маркази томонидан улкан намойиш тайёрламоқда - «Россияда ишлаб чиқарилган» зонаси деярли 800 квадрат метр майдонни эгаллайди ва хорижий нефт ва газ компаниялари томонидан юқори баҳоланган Россия компанияларининг нефт ва газ саноатидаги илғор ишланмаларини тақдим этади. Кўргазма иштирокчилари орасида Россиянинг 36 та йирик компаниялари, портлашдан ҳимояланган электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчилари, муҳандислик-ишлаб чиқариш ва қурилиш компаниялари, энергетика корхоналари, шу жумладан: «Энергомаш» ИИЧБ, «Турбулентность-Дон» ИИЧБ, «Уралмаш НГО Холдинг» МЧЖ, «ТД «Велан», «Химсервис-ЭХЗ» ЁАЖ, Изоляцион қувур заводи ва бошқалар. 

Бир вақтда Россия Федерацияси Перм ўлкаси ҳукумати стенди ва Челябинск областининг жамоавий стенди, ва шунингдек, қуйидаги компаниялар стендлари намойиш этилади: Газпром, КМПО, ОМК, ЭМК, ТМК, Урал арматура заводи ва бошқалар.

Доимий иштирокчилар қаторида Италия-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган Италия жамоавий стенди ҳам бор. Бу сафар GRAF Industries ва Pietro Fiorentini доимий иштирокчиларига яна саккизта дебютант қўшилди: Delta Engineering, Termomeccanica Pompe, Asco Filtri ва бошқалар.

OGU 2022 ишининг бошланишига Ўзбекистон нефт-газ сектори спорт ёшлари ўртасидаги «YOUTH MARATHON» марафонига старт берилади. Ҳар йили ўтказиладиган марафон Ўзбекистон нефт-газ ва энергетика саноати ёшларини рақобат руҳида бирлаштириш ва тадбирнинг барча иштирокчиларига ижобий кайфият улашишга қаратилган. Кўргазма ишининг уч куни давомида унинг майдонларида B2G ва B2B учрашувлари, 19- ва 20-май кунлари эса нефт-газ ва энергетика соҳаси ёш мутахассислари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинининг якуний босқичи бўлиб ўтади.

15-юбилей Халқаро «Энергетика, энергия тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2022» кўргазмаси ва «Яшил энергия технологиялари – GETCA 2022» ихтисослашган бўлими 3-павильонда ва Атриум 2 залида жойлашади.

Power Uzbekistan минтақада ўтказилаётган энергетик тадбирлар орасида чорак асрлик етакчи ўринни эгаллаб, асосли равишда соҳада энг катта ва энг кўп кўрилган воқеа ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ўз ресурслари ҳисобидан ўзини тўлиқ электр энергияси билан таъминлайдиган дунёнинг саноқли давлатларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда электр таъминоти ва газ таъминоти объектларини замонавийлаштириш ва тиклаш, янги объектлар ва электр узатиш линияларини қуриш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, шунингдек, инвестицияларни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик орқали жалб этиш бўйича режали ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз энергетика тармоғи учун принципал жиҳатдан янги бўлган давлат-хусусий шериклик асосида сўнгги авлод қуёш ва шамол электр станцияларни қуришга хусусий сармоялар жалб этилмоқдаю 100 мегаватт қувватига эга қуёш электр станцияларининг биринчиси 2021-йил август ойида Навоий вилоятида фойдаланишга топширилган бўлса, 100 мегаватт қувватига эга кейинги станция Самарқанд вилоятида ишга тушади. Агар бугунги кунда мамлакатимизда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши ишлаб чиқарилаётган электр энергияси умумий хажмининг атиги 8 фоизини ташкил этса, 2026-йилга бориб бу кўрсатгични 25 фоизга етказиш мақсад қилинган. Бу мақсадни амалга ошириш учун мамлакатимизда қуёш электр станциялари, шамол электр станциялари ва гидроэлектр станцияларини қурилиши жадал олиб борилмоқда.

Power Uzbekistan 2022 ягона технологик майдони Ўзбекистоннинг энергетика мажмуасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш борасидаги бой салоҳиятини намойиш этади. Кўргазма экспозицияси энергетика мажмуасининг деярли барча асосий йўналишларини намойиш этади. Кўргазманинг мақсадларидан бири - «2020-2030-йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепсияси» доирасида соҳада кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашадиган эски алоқаларни тиклаш ва янги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш, илғор технологиялар ва ускуналар билан танишишга кўмаклашишдан иборат.

Маҳаллий компаниялар орасида қуйидагилар иштирок этмоқда: Ўзэлектроаппарат, Технопарк, Тошэлектроаппарат, ЧТЗ, Узкабель.

Туркия Миллий павильонининг экспозицияси дебют этади, унда 22 та компания, жумладан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳасидаги энергетика жиҳозлари, кабеллар, трансформаторлар, автоматлаштириш, муҳандислик ечимлари етакчи ишлаб чиқарувчилари тақдим этилади: Astor Enerji, Eva Elektrmekanik, Kontrolmatik Teknoloji Enerji ve Muh.A.S., Unal Kablo, Delta Elektrik Elektronik Imalat, Monokon Elektric, Elmaksan Transformer ва бошқалар.

Шунингдек, дебютантлар орасида: Группа Свел (Россия), Monoelectric (Ўзбекистон), КЗАЕМ (Россия), Te Dom (Чехия), Raychem (Германия), IEC-ENERGY (Германия) ва бошқалар.

Доимий иштирокчилар орасида: «Силовые Машины» ОАЖ (Россия), Зето ЁАЖ (Россия), Cenk (Туркия), Aksa Jenerator Sanayi A.S. (Туркия), Calik Enerji (Туркия), Omicron (Австрия), Uzassystem (Ўзбекистон) ва бошқалар.

Жаҳон энергетика саноатидаги турли омиллар билан боғлиқ муаммоларга қарамасдан, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг локомотивларидан бири ва энг устувор тармоқларидан бири бўлиб қолиб, тизимли ривожланиш ва ислоҳотни давом эттирмоқда. 2022-йил июн ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Халқаро энергетика форуми арафасида «Энергетика тадбирлари блоки» кўргазмалари ўтказилиши жуда рамзий маънога эга.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг