Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 29/10/2021 Эндиликда Тожикистонда Ўзбекистон товуқлари гўштидан фойдаланилади
Эндиликда Тожикистонда Ўзбекистон товуқлари гўштидан фойдаланилади

Паррандачилик билан шуғулланувчиларга берилаётган имтиёз ва субсидиялар туфайли, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг  жаҳон бозоридаги  рақобатбардошлиги ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг октябрь ойида «Саховат» паррандачилик хўжалиги ва KFC Тожикистон ўртасида товуқ гўштидан тайёрланган ярим тайёр маҳсулотлар етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Ўзбекистон компанияси жорий йилнинг охиригача Тожикистонга 30 тоннагача маҳсулот экспорт қилишни режалаштирган.

Ушбу корхона қуйидаги бир қатор сабабларга кўра, Тожикистон Республикасидаги халқаро KFC ресторанлар тармоғи учун етказиб берувчи сифатида танланди:

- ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш бўйича жахон глобал талабларига мувофиқлиги;

- маҳсулотларда биологик ва кимёвий ифлосланиш йўқлигини тасдиқловчи халқаро SGS сертификатининг мавжудлиги;

- «Ҳалол» сертификатининг мавжудлиги;

- мамлакатларнинг географик жиҳатдан яқинлиги ва Ўзбекистонда паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши натижасидаги рақобатбардош нарх.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил июнь ойида Ўзбекистонда паррандачилик билан шуғулланувчилар тухум ва гўшт сотиш учун субсидиялар олишга муваффақ бўлишди, бир қатор солиқлар 2 баравар камайтирилишига, шунингдек, кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисми қопланишига эришдилар. Бу маҳсулот таннархини пасайтириб, республиканинг экспорт имкониятларини кенгайтирди. Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда паррандалар сони 86 миллион бошдан ортди (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 4,7 фоиз).

Корхонанинг Пскент бўлимида Ўзбекистон ва Тожикистондаги тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган алоҳида цех ишлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг