Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 03/02/2019 Энди “Афросиёб” поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхтаб ўтади
Энди “Афросиёб” поездлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхтаб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2 февралдан бошлаб, Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида йўловчиларнинг узоғини яқин қилаётган “Афросиёб”юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поэздлари Жиззах вокзалида 2 дақиқа тўхташи йўлга қўйилди.

Мазкур замонавий поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритишдан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар ҳамда инвесторларга кенг қулайликлар яратиш, қолаверса барча йўловчиларга сифатли транспорт ҳизматларини кўрсатиш, бундан ташқари кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларини амалга оширишдир.

Айтиш керак, Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланувчи “Афросиёб” замонавий поезди Тошкент вокзалидан соат 7:28да ҳаракатини бошлайди ва Жиззах вокзалига 08:54 да кириб боради ва соат 08:56 да ҳаракатни давом эттиради. Самарқанд вокзалига соат 09:42 да кириб келади ва 09:50 да ҳаракатланади. Навоий вокзалига 10:40 да кириб боради ва 2 дақиқадан со’нг ҳаракатни давом эттириб, соат 11:19 да Бухоро вокзалига кириб боради.

Манбаа: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг