Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 24/11/2020 "ELSOFP CA" лойиҳасининг савдо-ахборот портали расмий ишга туширилди
"ELSOFP CA" лойиҳасининг савдо-ахборот портали расмий ишга туширилди

 

Яқинда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун минтақалараро ва халқаро савдо учун кенг имкониятлар очадиган ва Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларини ишлаб чиқариш тизимида ижобий ўзгаришларга имконият яратадиган савдо-ахборот порталининг расмий ишга туширилиши бўлиб ўтди.

 

Ушбу "village-cluster.org" савдо-ахборот портали экспертлар гуруҳи томонидан "Европа Иттифоқи бозорларига Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг маҳаллий кичик фермерлари ва ўрмондан фойдаланувчиларнинг органик маҳсулотларини кенгайтириш ва тарғиб қилиш" / "ELSOFP CA" лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

 

Ушбу савдо ва ахборот манбасини иложи борича фойдали ва талабга жавоб берадиган қилиш учун "ELSOFP CA" лойиҳа консорциуми жамоаси Европа Иттифоқи бозорларида маҳсулотларга бўлган талаб ва Марказий Осиёнинг учта мамлакати фермерларидан товар етказиб беришни ўрганиб чиқди ва батафсил хулоса қилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг