Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Дунё 05/01/2023 Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Мексика тажрибаси
Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Мексика тажрибаси

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Мексика тажрибасини ўрганди.

Электр энергетикаси соҳасида давлатнинг ўрни. 

Мексика электр энергетикаси соҳаси давлатга тегишли "Электр энергетикаси бўйича федерал комиссия" ташкилоти томонидан бошқарилган ва мазкур ташкилот электр энергиясини ишлаб чиқариш билан бирга етказиб бериш ва тақсимлашни ҳам тўлиқ назоратига олган эди.

Электр энергияси учун белгиланган тарифларнинг иқтисодий жиҳатдан самарасизлиги:

-Электр энегияси учун тарифлар харажатларни қоплаш даражасидан паст белгиланганлиги;

-Электр энергияси учун тарифлар ишлаб чиқариш харажатларининг бозор нархлари асосида эмас балки

хом ашё нархига мослаб белгиланиши;

- 2002-йилдан бошлаб давлат томонидан субсидияларни беришда молиявий қийинчиликларнинг пайдо бўлиши.

 

Субсидияларнинг турлари ва асосий хусусиятлари:

- Тарифлар тури мураккаб тузилган ва субсидия бериладиган гуруҳлар сони кўпчиликни ташкил этганлиги;

- «Ёзги субсидиялар» деб номланган алоҳида имтиёзли тариф тизимининг жорий этилганлиги. Хусусан,

иссиқ ҳудудларда яшайдиган аҳолига совутиш ускуналаридан фойдаланганлиги учун сарфлаган электр энергияси учун имтиёзларнинг берилиши. 

Мексикада электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотларнинг

муваффақиятсизлиги сабаблари:

1. Ҳуқуқий тўсиқлар ва камчиликлар: Амалдаги қонунчиликнинг хусусий секторни қўллаб-қувватлаш учун етарли эмаслиги;

2. Соҳадаги манфаатдор гуруҳларнинг қаршилиги:

- Электр энергияси истеъмолчиларининг турли кўринишдаги норозилиги;

- Соҳадаги давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг касаба уюшмалари орқали хусусийлаштиришга нисбатан қаршилик кўрсатишга уриниши.

3.Жамоатчилик иштирокининг сустлиги:

- Электр энергитикаси тизимида юзага келган муаммолар ҳақида жамоатчилик орасида етарли билим ва тушунчанинг чекланганлиги;

- Хусусийлаштиришга нисбатан истеъмолчилар орасида салбий фикрларнинг сақланиб қолганлиги. 

4. Сиёсий сабаблар: 

- Давлат ташкилотлари томонидан сиёсий уюшқоқликнинг таъминланмаганлиги;

- Ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини таъминлаш ва охирига етказишда етарли сиёсий ирода кўрсатилмаганлиги. 

 Олинган асосий сабоқлар: 

▪️Субсидияларни ажратишда ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларга устунлик бериш, ижтимоий-иқтисодий шароити яхши қатламларнинг субсидиялардан бирдек фойдаланиши билан боғлиқ нотенглик ҳолатларига эътибор қаратилишининг лозимлиги;

▪️Юқоридан пастга қараб бошқарилувчи давлат ташкилотлари туфайли ислоҳотларнинг секин ва самарасиз бўлиши;

▪️Энергетика соҳасини бошқаришда давлат ҳукмронлигини таъминловчи қонунларнинг ўзгармаслиги ўз ўрнида ислоҳотлар ўтказишни қийинлаштиришга олиб келганлиги;

▪️Соҳани хусусийлаштириш ҳақида жамоатчиликка етарли ва тўғри маълумотлар берилмаслиги ва ислоҳотларга аҳолининг қаршилиги;

▪️Субсидия ажратишда истеъмолчиларни кўпсонли гуруҳларига ажратиш умумий субсидия ҳажмининг камайишига олиб келмади, аксинча ошишига сабаб бўлди. Чунки истеъмолчиларнинг юқори субсидия оладиган гуруҳларга

ўтишга интилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг