29 декабрда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
2018 йилнинг 25 сентябрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ташаббуслари ва саъй ҳаракатлари билан бошланган эзгу ишларнинг мантиқий давоми сифатида «Эл-юрт умиди» жамғармаси ташкил этилди.
Ҳар йили Жамғарма томонидан эълон қилинадиган очиқ стипендия танловларида вазирликлар ва идоралар мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, асосан, ёшлар фаол иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, 2018 йил давомида 378 нафар, 2019 йил давомида 600 нафар, 2020 йил давомида пандемия даври бўлишига қарамай 15 нафар, 2021 йил давомида
313 нафар, 2022 йил давомида 320 нафар Жамғарма стипендиат идея эътироф этилдилар.
Бу йилги Мурожаатномада Президентимиз «Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб келамиз», дея таъкидладилар. Шуни инобатга олиб «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2023 йилги танловлари учун ажратилган квоталар сонини 500 тага етказиш кутилмоқда.
Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясига кўра 2026 йилга бориб ушбу кўрсаткични 700 нафарга етказиш режалаштирилмоқда.
Жами 1626 нафар иқтидорли ва истиқболли ёшлар ҳамда соҳа мутахассисларини «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиати сифатида хориждаги ривожланган давлатларнинг таълим муассасалари ва илғор компанияларида таълим олиши ва стажировка ўташи ташкил этилди.
Стипендиатлар дунёнинг жами 42 га яқин давлатида, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби илғор мамлакатларнинг 270 дан зиёд университетлари, илмий марказлари ва нуфузли компанияларида таълим олишиб, бугунги кунда 1070 нафари мамлакатимизга қайтиб келиб, турли соҳаларда, хусусан таълим, илмий-тадқиқот, соғлиқни сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларида самарали фаолият олиб бормоқдалар.
Айни вақтда 474 нафардан ортиқ стипендиатларимиз АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия каби давлатларда бакалавриат, магистратура, ординатура ҳамда докторантура дастурларида ўқишларини давом эттирмоқдалар.
Жорий йил Жамғарма томонидан 3 та стипендия танлови ўтказилиб, жами 320 нафар ёшлар ва мутахассислар «Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди.
Ўтказилган 1-танлов натижасига кўра, жами 114 нафар ёшлар ва давлат хизматчилари ғолибликни қўлга киритди. Мазкур стипендиатларнинг бугунги кун ҳолатига жами
109 нафари жумладан, 63 нафари бакалавриат, 38 нафари магистратура, 8 нафари докторантура таълим дастури бўйича хорижга таълим олиш учун юборилди.
2022 йилги 2-стипендия танлови натижасига кўра, жами 140 нафар ёшлар ва давлат хизматчилари ғолибликни қўлга киритди. Мазкур стипендиатларнинг бугунги кун ҳолатига жами 125 нафари жумладан, 60 нафари бакалавриат, 57 нафари магистратура, 8 нафари докторантура таълим дастури бўйича хорижга таълим олиш учун юборилди.
«Эл-юрт умиди» жамғармасининг Франция элчихонаси ва Campus France агентлиги билан ҳамкорликда молиялаштириладиган ҳар йили 50 нафарга кадар стипендиатларнинг таълим олиши грантларини қўшма молиялаштириш дастурига мувофиқ ўтказилган стипендия танловида жами 8 нафар ёшлар ва мутахассислар ғолиб бўлди.
Бугунги кунда жами 7 нафари жумладан, 4 нафар магистр ва 3 нафар докторантлар Франциянинг нуфузли университетларига таълим олиш учун юборилган.
Жамғарманинг 2022 йилдаги 3-очиқ стипендия танлови 2022 йил 20 сентябрда эълон қилинган бўлиб, унда иштирок этиш учун 976 нафар номзодлардан аризалар келиб тушди. Низом талабларига тўла мос келадиган жами 171 нафар номзодлар танловнинг 2-босқичи, тест жараёнига тавсия этилди.
Танлов комиссиясининг қарорига асосан танловнинг 2-босқич тест жараёнлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ўтказилди. Танловнинг 2-босқичи тест жараёнида иштирок этган номзодларнинг интеллектуал салоҳияти ва билим даражаси, таҳлил қилиш ва ижодий қобилиятлари даражасини аниқлашга қаратилган тест синовлари натижаларига кўра жами
171 нафар номзодлардан 135 нафари суҳбат босқичига тавсия этилди. Суҳбат жараёнлари танлов комиссиясига илмий-амалий тажрибага эга бўлган, хусусан, хорижда таълим олган мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказилди.
Танловнинг 2-босқич суҳбат жараёнида номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсади ва таълим олиш тугагач олинган билимларини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни билиш даражасини аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат ўтказилди.
Жамғарма Васийлик кенгашининг 2022 йил 14 декабрдаги 7-сон қарорига кўра, танлов ўтказиш йўналишлари ва таълим дастурлари бўйича ажратилган ўринларга мувофиқ, барча саралаш босқичлари талабларига жавоб берган, Жамғарманинг 2022 йилги
3-стипендия танлови натижаларига кўра 58 нафар номзодлар ғолибликни қўлга киритиб, «Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди.
Давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилган кенг имкониятларни янада тарғиб этиш ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2022 йилги 3-очиқ стипендия танлов босқичларидан муваффақиятли ўтган 58 нафар ғолибларини тақдирлаш мақсадида 2022 йилнинг
24 декабрь куни сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.
Жорий йилги 3-стипендия танлови натижаларига кўра жами 58 нафар ёшлар, мутахассислар ва давлат хизматчилари ғолиб деб топилди.
Мазкур стипендиатларни 14 нафари бакалавриат, 30 нафари магистратура, 14 нафари докторантура дастурлари бўйча ғолибликни қўлга киритиб бугунги кунда уларнинг 25 нафари хорижга таълим олиш учун юборилди. Қолган 33 нафари 2023 йилнинг январь ойида хориждаги нуфузли университетларга таълим олиш учун юборилади.
2022 йилги ўтказилган танловлар натижасига кўра ғолиб бўлган жами 320 нафар стипендиатларнинг бугунги кун ҳолатига Жамғарма томонидан 266 нафарини хорижга таълим олиш учун юборилган. Қолган 54 нафар стипендиатларнинг таълим олиш жараёни бошланиш даври 2023 йил январь-апрель ойида бошланиши сабабли, стипендиатлар кейинги йўлда таълим олиш учун юборилади.
Бугунги кунда «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари дунёнинг энг илғор университетлари ва илмий марказларида, жумладан University of Oxford, University of Cambridge, University College London, Imperial College London, The University of Chicago, Columbia University, Cornell University ва бошқа нуфузли университетлар ва илмий марказларда таълим олмоқдалар, — дея таъкидлади ўз маърузасида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов.
Шундан сўнг, «Эл-юрт умиди» жамғармаси Профессионал кадрларни хорижда тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва прогнозлаш бўлими бошлиғи Мухаммаджанов Шахриёр Солижон ўғли сўзга чиқиб Жамғарманинг 226 ўринга мўлжалланган 2022 йилги
3-стипендия танлови тафсилотлари ҳамда танловларда иштирок этиш истагида бўлган номзодларга тавсиявий характердаги маълумотлар берди.
Хорижда таълим олиш дастурлари ва танлов йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Стипендия танловларида номзодларга қўйилган асосий талаблар:
-Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
-Ёш чегараси: Бакалавриат босқичи учун 25 ёшгача, магистратура босқичи учун 20 ёшдан 45 ёшгача, докторантура босқичи учун 22 ёшдан 45 ёшгача;
-Камида 2 йил меҳнат тажрибасига эга бўлиши, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари танлов йўналиши бундан мустасно;
-Учинчи шахсларнинг тўлиқ молиявий мажбурияти тўғрисида расмий розилиги (кафолат хати);
-Хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хати (Lеttеr оf аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе).
Номзоднинг хорижий университетга ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хати қуйидаги рейтинг агентликларининг топ 300 рўйхатидан ўрин олган бўлиши зарур:
-TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings),
-QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings),
-ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs),
-Thе U.S.Nеws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings) академик рейтингларнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) таълим ва илмий муассасаларнинг таклифнома-хатлари қабул қилинлади.
Очиқ стипендия танловини ўтказиш уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда Қабул қилинган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мослиги юзасидан саралаш ўтказилади.
Иккинчи босқичда номзоднинг дунё қараши, билимини аниқлашга қаратилган тест синовлари ўтказилади.
Учинчи босқичда эса аввалги босқичлардан муваффақиятли ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.
Жамғарма томонидан стипендиатнинг қуйидаги харажатлари қоплаб берилади:
-Хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиш (контракт) тўлови;
-Хориждаги таълим олиш жойигача бўлган транспорт харажатлари (иккала томонга, кўпи билан йилига бир марта);
-Хорижда таълим олиш даврида яшаш, овқатланиш ва ички транспорт харажатлари;
-Визa oлиш ва хорижда таълим олиш даврида Стипендиатни тиббий суғурталаш;
-Зaрур aдaбиётлaр ва дарсликларни харид қилиш, хорижий университет талабига биноан илмий мaқoлaлар чоп эттириш;
-Стипендиатнинг хорижда таълим олиши билан боғлиқ бошқа харажатлари.
Шу ва бошқа маълумотларни Ш. Мухаммаджанов ўз маърузасида йиғилганлар тақдим этди.
Шундан сўнг, Жамғарма Матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича ижрочи директор маслаҳатчиси Жумаев Маъруфжон Шарифжон ўғли сўзга чиқиб, Жамғарма фаолияти ва танловларни оммавий ахборот воситаларда кенг ёритилиши ҳамда тарғиботига оид маълумотлар берди.
Матбуот анжуман якунида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоб олдилар.