Ижтимоий тизим фойдаланувчилари нафақат биринчилардан бўлиб янги ҳикоя билан танишишлари, балки эртак якунига ўз таъсирларини ўтказишлари мумкин. Якунда онлайн-ҳикоя расмларга бой интерактив китобга айланади ва уни https://ok.ru/prostokvashino гурухидан топиш мумкин бўлади. “Одноклассники” эса китоб чиқишини қўллаб-қувватлаган ҳолда маҳсус совғалар ва Матроскин, Фёдор амаки ва бошқа қахрамонлардин иборат стикерлар яратади. Бундан ташқари Эдуард Успенский «ОК алоқада» кўрсатуви ва OK Live иловаси орқали ўқувчилар билан суҳбат қуради.
Эдуард Успенскийнинг ўзи шундай деди:
Ҳурматли ўқувчилар, болалар! Ўз вақтида мен мамлакат бўйлаб жуда кўп кезардим ва китобхонлар билан учрашардим. Ўқувчилар, ўқувчилар, ўқувчилар! Ҳар бир сафаримда 300 минг ўқувчи. Энди эса мен камроқ сафарга чиқмоқдаман – масофа узоқлашла ва чипталар қимматлашди. Бироқ, менда уйдан чиқмаган ҳолда жуда катта сонли китобхонлар билан суҳбатлашиш имконияти бор. Бу имкониятга “Одноклассники” туфайли эга бўлдим. Тез орада сиз расмларга бой янги ҳикоям билан танишиш ва ман билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўласиз. Кузатиб боринг!