Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 01/04/2019 “Eczacıbaşı” турк компанияси тоғ-кон, қуёш энергетикаси каби соҳаларга инвестиция киритиш ниятида
“Eczacıbaşı” turk kompaniyasi tog'-kon, quyosh energetikasi kabi sohalarga investitsiya kiritish niyatida

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 1-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев “Eczacıbaşı” турк компанияси президенти Аталай Гюмраҳ билан учрашди.

Суҳбат чоғида турк компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини ва илғор технологияларини жалб қилиш орқали тоғ-кон тармоғида, қуёш энергетикаси, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Туркия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасида, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигида, Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказиш, Самарқанд вилоятига бориш режалаштирилган.

Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра 42 та компанияни ўзида бирлаштирувчи “Eczacıbaşı” груҳи Туркиядаги йирик саноат консернларидан бири. Умумий айланмаси 3,1 млрд. АҚШ долларига тенг ва 12,5 мингта ходимга эга.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг