Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Дзюдочимиз Озарбайжон турнирида чемпион бўлди
Дзюдочимиз Озарбайжон турнирида чемпион бўлди

Дзюдочимиз Озарбайжон турнирида чемпион бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги халқаро хотира турнири давом этмоқда. Cadet international tournament U 18 мусобақасида ҳамюртимиз Хосият Ҳасанбоева терма жамоамизга илк медални тақдим этди. -44 кг вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочимиз бронза медалини қўлга киритди.

Ундан кейин эса Камолиддин Бахтиёров Боку турнири чемпионига айланди. -60 кг вазнда ўз маҳоратини намойиш этган Камолиддин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг