Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўтган йилнинг май ойидан бошлаб дзюдо бўйича Токио Олимпиадаси учун рейтинг очколарини жамғариш бошланган. Айни пайтга келиб жаҳон чемпионати, Мастерс, Катта дубулға, Гран-при каби кўплаб мусобақалар ўтказилди ва унда спортчилар қимматли рейтинг очколарини йиғишди. Эндиликда, сизларни дзюдочиларимизнинг Токио Олимпиадаси рейтингидаги вазияти ҳақида таништириб борамиз.
-60 кг:
-66 кг:
-73 кг:
-81 кг:
-90 кг:
-100 кг:
+100 кг:
Ҳозирги вақтда 6 нафар дзюдочимиз Олимпиада учун бериладиган йўлланма зонасида туришибди. Ҳали рейтинг очколарини йиғиш тўхтатиладиган санага 1 йилдан ортиқ вақт бор эканини инобатга олсак, қолган вакилларимизда ҳам яхшигина имконият бор.
Эслатма!
– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.
– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилимиз кўрсатилган.
– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса (худди -66 кг вазн тоифасидек), қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ танлайди.
– Олимпиада рейтингини йиғиш 2020 йилнинг 25 май санасида якунланади.
Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.