Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 21/01/2023 ДХХ: Наманганда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
ДХХ: Наманганда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди. 

Хусусан, «Тошкент – Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Кобальт» русумли автомашина Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган автомобиль шинаси ичида 1 кг 874 гр. «опий» моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. фуқарога тегишли эканлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу ажал оғуси учинчи шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган.

«Наманган – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомашина эса Поп туманидаги «Наманган мунтазам» ЙПХ масканида тўхтатилди. 

Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1970 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқарога тегишли 901 гр. «опий» моддаси борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу наркотик модда учинчи шахслар томонидан Қирғиз Республикасидан Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳудудига ўтказилган.

Бошқа бир ҳолатда «Наманган мунтазам» ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги «Лада Веста» автомашинасининг орқа эшиклари қопламаси ичига жойланган 4704 дона «Регапен» ва 1198 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг кўрсатмаси асосида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1973 й.т. шахснинг яшаш хонадонидан 3130 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситалари тегишли тартибда олинди.

Мазкур ноқонуний ишга наманганлик қонунбузар фуқаронинг 1981 й.т., муқаддам судланган укаси ҳам аралашган ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари қирғизистонлик фуқаро томонидан Янгиқўрғон туманига ўтказиб берилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг