Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 04/04/2019 ДСҚ: аҳолида солиқ маданиятини шакллантириш ўз қўлимизда
DSQ: aholida soliq madaniyatini shakllantirish o'z qo'limizda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Давлат солиқ қўмитаси томонидан вилоят давлат солиқ хизмати органларининг матбуот хизмати вакиллари учун “Аҳолида солиқ маданиятини шакллантириш, ҳудудий давлат солиқ бошқармалари матбуот хизматлари олдига қўйилаётган талаблар ва улар томонидан тайёрланаётган материаллар сифати ва самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилди.

Бугунги кунда солиқ маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти юқори.

Оммавий ахборот воситалари, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасининг Матбуот хизмати Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармасига айлантирилди.

Бугунги замонавий талаблар турли оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатлар ривожида ҳам ўз аксини топиб, эндиликда қоғоз кўринишига нисбатан электрон ва телерадиоузатишларга бўлган эҳтиёж ортмоқда. Шу боис айнан жамоатчилик билан алоқалар сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудий солиқ органлари учун семинар-тренинг ўтказиш зарурати юзага келди.

Семинарда ДСҚ раҳбарияти, қўмитанинг масъул ходимлари, масс-медиа соҳасидаги экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати иштирокчиларга қонунбузилишларидан холи равишда оммавий ахборот воситалари билан фаол ишлашнинг ҳуқуқий асослари ҳақида тушунча берди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳудудларда ОАВ билан ишлайдиган солиқ органлари ходимларига солиқ соҳасидаги долзарб воқеаларни ёритишнинг замонавий усуллари, ижтимоий тармоқлар, тезкор мессенжерлар ва бошқа интернет ресурсларидан фойдаланиш ҳамда уларда ишлаш кўникмасини ўргатишга қаратилди.

Семинар-тренингга эксперт сифатида иштирок этган Халқаро пресс-клуб раҳбари, давлат идоралари матбуот хизматларининг оммавий ахборот воситалари билан самарали ишлашида жаҳон амалиётини қўллаш борасида алоҳида тўхталиб ўтди.

Семинар-тренингда ходимларнинг нутқ маданиятини ривожлантириш, ўз фикрини содда ва равон, оғзаки ёки ёзма равишда билдириш қобилиятини шакллантириш, мурожаатларга тезкор жавоб бериш юзасидан мутахассислар фикр мулоҳазалари билдирилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси вилоят солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг матбуот хизматлари фаолиятини таҳлил қилиб, кадрлар малакасини ошириш, бугунги кун талабларига жавоб берувчи юқори сифатли контентларни тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар бериб, қисқа муддатларда ҳудудлардаги матбуот хизматлари моддий-техника базасини янгилаш зарурлигига таъкидлади.

Семинар-тренинг иккинчи кунида иштирокчилар ахборотларни эфирга тайёрлаш ва узатиш жараёни, операторлар, монтажёрлар ва бошқа мутахассислар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида “MY5” телеканалида бевосита маҳорат дарсларида ҳам иштирок этишди. Иштирокчилар ушбу тадбирлардан олган кўникма ва тажрибаларини келгусида фуқароларнинг солиқ маданиятини ошириш юзасидан амалга ошириладиган ишларида татбиқ этишлари режалаштирилди.

Тадбир доирасида вилоят солиқ хизмати идоралари ходимлари томонидан тайёрланган видеолавҳалар кўрик танлови ҳам ўтказилди. Улар орасидан танлаб олинган энг сара лавҳалар ДСҚ медиа-контентида, шунингдек, эфирлар орқали аҳоли ўртасида намойиш қилиниши таъкидланди.

Семинар-тренинг якуни бўйича иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.

Манба: Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг