Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – АҚШ президенти Жо Байден 21 июль куни янги президентлик муддати учун курашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар унинг X ижтимоий тармоғидаги (собиқ твиттер) аккаунтида пайдо бўлган.
«Сизнинг президентингиз сифатида хизмат қилиш ҳаётимдаги энг катта шараф бўлди. Мен қайта сайланиш ниятида бўлган бўлсам-да, ҳисоблайманки, ўз партиям ва мамлакатим манфаатлари учун чекинишим ва қолган муддат давомида фақат президентлик вазифамни бажаришга эътибор қаратишим керак деб ҳисоблайман», — дейилган Байденнинг америкаликларга мактубида.
Жо Байден Демократик партиядан вице-президент Камала Ҳаррисни президентликка номзод сифатида кўрсатишни таклиф этган. «2020 йилда [Демократик] партия номзоди сифатидаги илк қарорим Камала Ҳаррисни вице-президент сифатида танлаш бўлганди. Бу менинг энг яхши қарорим эди. Бугун мен Камаланинг бу йилги сайловда партиямиздан номзод бўлишини тўлиқ қўллаб-қувватлашим ва маъқуллашимни билдирмоқчиман», — деган Байден.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда сайловлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтади.