Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 06/04/2019 Дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
Dizel yonilg'isining noqonuniy aylanmasiga chek qo'yildi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Навоий вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

“Бухоро-Самарқанд” йўналиши бўйлаб Қизилтепа туманидаги айланма йўллар орқали ҳаракатланиб келаётган фуқаро А.К бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида 15 дона 200 сиғимли металл ва елим идишларга солинган, жами 14,8 миллион сўмлик 3027 литр дизель ёнилғисини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Самарқанд вилоятига қайта сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Манба: Давлат божхона қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг