Валюта курслари 13/11/2024
$1 – 12793.38
UZS – -0.08%
€1 – 13595.52
UZS – -0.6%
₽1 – 130.73
UZS – 0.07%
Қидириш
Спорт 20/04/2019 Диёра Келдиёрова Осиё-Oкеания чемпиони
Diyora Keldiyorova Osiyo-Okeaniya chempioni

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифаси баҳслари якунланди.

Ушбу вазн тоифаси финалида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасуренга қарши татамига чиқиб рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Хусусан, ҳамюртимиз ушбу баҳсга қадар австралиялик Кимберлей Чалмерс, кореялик Да Сол Парк, КХДР вакиласи Сим Сонг Рим каби рақибларини ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди.

Қайд этиш лозим, Келдиёрова ушбу ғалабаси билан 2020 йилда ўтадиган Токио олимпиадаси учун ўз ҳисобига 350 рейтинг очколарини қўшиб қўйди.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг