Дилшод Раҳматов профессионал фаолиятини якунлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов 35 ёшда профессионал фаолиятини якунлади.
Раҳматов 2010–2024 йиллар давомида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва икки марта Жаҳон чемпионати, олти марта Осиё кубогида иштирок этган. Қитъа мусобақасида бир бор кумуш (2016) ва тўрт бор бронза медалларига (2014, 2018, 2022, 2024) эга чиққан.
Шунингдек, икки марта Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси, деб топилган.