Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 07/07/2016 Депутат масъулияти ортмоқда
Депутат масъулияти ортмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказаяпти. Мулоқотлар чоғида депутатлар мамлакатимизда юртбошимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг мазмун – моҳияти, парламент фаолияти ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида ўз сайловчиларига ахборотлар бермокда.

Ана шундай учрашувлар Хоразм вилоятида ҳам қизғин тарза ташкил этилмоқда. Жумладан, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Клара Джумамуратова Урганч шаҳар ва Урганч туманидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Учрашувларда депутат давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Олий Мажлис Конунчилик палатасининг фаолияти хусусида, жумладан, қабул қилинаётган қонунлар ва айни пайтда парламент муҳокамасидаги қонун лойиҳалари ҳақида ҳам ахборотлар берди. Шунингдек, 2016-йилга мўлжалланган бандлик дастурининг ижроси ҳам асосий мавзу сифатида муҳокама қилинди.

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Анвар Матякубовнинг сайловчилар билан учрашувлари Боғот тумани ва Янгиариқ туманидаги маҳаллаларда, жамоат ташкилотлари, муассасаларида ҳамда тадбиркорлик субъектларида махсус жадвал асосида ўтказилмоқда.

— Сайловчиларимиз билан ўтказилаётган учрашувлар ҳар галгиданда қизиқарли ва мунозараларга бой тарзда кечмоқда, - дейди депутат Анвар Матякубов. —Сабаби, бу йил мамлакатимизда жуда катта сиёсий жараёнлар, ўзгаришлар, ислоҳотлар амалаг оширилди. Айниқса, пойтахтимизда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити кўпчиликни диққат марказида бўлди. Шу маънода электоратимиз вакиллари ҳар бир бўлаётган жараёнга ўз муносабатини билдириб, парламентда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларига ўз таклифларини айтиб ўтишяпти. Бу албатта бизларни қувонтиради. Аҳолимизнинг ҳуқуқий, сиёсий маданияти, онги қанчалик юксак бўлса, жамиятимиз шунчалик тез суръатларда ривожланиб бораверади.

Жойлардаги учрашувлардан ташқари O‘zLiDeP фракцияси аъзолари сайловчилар билан партиянинг шаҳар ва туман кенгашлари биносида ҳам қабул кунларини ўтказдилар. Унда сайловчилар томонидан депутатларга оғзаки ва ёзма мурожаатлар тақдим этилди. Мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича тегишли чора тадбирлар белгиб олинди.

Шунингдек, 7-Орол сайлов окуругидан сайланган депутат, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Зафар Ханиязовнинг ҳам Қонликўл, Муйноқ ва Қўнғирот тумани сайловчилари билан учрашувлари ташкил этилди.

Унда Депутат “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ва унинг ижроси ҳамда мустақилигимизнинг дастлабки йилида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора тадбирлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун – моҳияти, ижросини таъминлаш ва ёшларга оид қонунчиликнинг ҳолати ҳамда истиқболда амалга ошириладиган ишларга ҳақида тўхталиб ўтди.

Қизғин бахс-мунозараларга, савол жавобларга бой бўлган учрашувларда сайловчилар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича депутатларга мурожаат этиб, саволларига батафсил жавоб олишди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг