Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 06/03/2017 Давлат рақобат қўмитасида Жаҳон банки ва БМТТД вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Давлат рақобат қўмитасида Жахон банки ва БМТТД вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 3 март куни Давлат рақобат қўмитасида Жаҳон банки, ХВЖ ва БМТТД вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув “Ўзбекистонда инвестициявий иқлимни янада яхшилаш” концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида мазкур миссия томонидан уюштирилган ташриф доирасида ташкил этилди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида Давлат рақобат қўмитаси масъул ходимлари томонидан рақобат сиёсатининг бугунги кундаги холати ва уни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан товар ва молия бозорларида олиб борилаётган ўрганиш ва таҳлиллар, корпоратив харидлар тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳити индекси, жойлардаги маҳаллий хокимият органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларни ўрганиш ва шу каби бир қатор масалалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, томонлар давлат активларини хусусийлаштириш, хусусийлаштириш дастурини яқин истиқболдаги вазифалари, соҳага оид қонунчилик базасидаги ўзгаришларни ҳам муҳокама қилдилар.

Миссия вакиллари Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш, давлат активларини сотиш тартибларини соддалаштириш борасида сезиларли ўзгаришлар бўлгани ҳамда инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилганини эътироф этдилар.

Учрашув якунида томонлар рақобат сиёсатини такомиллаштириш, иқтисодиётнинг алоҳида тормоқларида рақобатни ривожлантириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг