Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 27/05/2016 Давлат рақобат қўмитасида ЕИ вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди
Давлат рақобат қўмитасида ЕИ вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида Қўмита раиси Даврон Хидоятов Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ваколатхоналарининг савдо бўйича маслаҳатчилари ва Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги бўлими бошлиғи ва маслаҳатчиси жаноб Радослав Дарски бошчилигидаги вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг мақсади: Европа компанияларини Ўзбекистонда давлат мулки объектларини хусусийлаштириш Дастурида иштироки ҳамда ушбу борада Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларни келгусидаги ҳамкорлигини муҳокама этишдан иборат бўлди.

Бўлиб ўтган учрашувда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ваколатхоналарининг савдо бўйича маслаҳатчилари ва Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги бўлими вакиллари Хусусийлаштириш дастури билан батафсил танишдилар ҳамда Шунингдек, иштирокчилар эътиборига Муҳтарам Президентимизнинг 2015-йил 28-апрелдаги №ПФ-2340-сонли “Иқтисодиётда хусусий мулкчиликни улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2015-йил 16-ноябрдаги №2432-сонли Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестицион форум якунлари, 2015-йил 21-декабрдаги №2454-сонли “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжатларга асосида инвесторларга таклиф қилинаётган давлат активлари бўйича хусусийлаштириш дастурига бағишланган тақдимот ҳавола қилинди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида, Қўмитанинг масъул ходимлари мехмонларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар бердилар.

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ваколатхоналарининг савдо бўйича маслаҳатчилари ва Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистондаги бўлими вакиллари Хусусийлаштириш дастурига катта қизиқиш билдирдилар ҳамда ўзларининг мамлакатларидаги салоҳиятли инвесторлга ушбу тўғрисида маълум қилиш ҳамда Қўмита билан ишчи алоқаларни ўрнатилишига кўмаклашишларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг