Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 20/06/2016 Давлат Рақобат Қўмитасида “BC Card” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Давлат Рақобат Қўмитасида “BC Card” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат рақобат қўмитасида “BC Card” (Корея Республикаси) компанияси халқаро бизнес Департаменти директори жаноб Сюнхюн Бюн бошчилигидаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувда Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари С. Гафаров республика молия бозорининг бугунги кундаги ҳолати тўғрисида батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, бўлиб ўтган суҳбат давомида “BC Card” компаниясида кредит карточкаларини чиқариш республиканинг кўринишидаги банк хизматларини кўрсатиш бозорида етакчи ўрин эгаллаш эҳтимоли борлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу соҳада муваффақият қозонишнинг муҳим индикатори сифатида эса ишга лаёқатли аҳоли ўртасида пластик карточкалардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш ҳисобланади.

“BC Card” компанияси вакиллари бўлиб ўтган учрашув натижаларидан қониққанликлари ҳамда уларни қизиқтирган барча саволларга аниқ жавоблар олганликларини алоҳида таъкидладилар.

Учрашув якунида томонлар “Алоқабанк” АК ва “BC Card” компанияси ўртасида тузилган Ўзаро англашув Меморандуми доирасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг