Валюта курслари 17/09/2024
$1 – 12729.48
UZS – -0.16%
€1 – 14156.45
UZS – 0.1%
₽1 – 139.72
UZS – -0.38%
Қидириш
Маданият 18/07/2024 Давлат раҳбарлари дўстлик концертида иштирок этдилар
Давлат раҳбарлари дўстлик концертида иштирок этдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров рафиқалари билан бирга Ўзбекистонда Қирғизистон маданияти кунлари бошланишига бағишланган концертда иштирок этдилар.
Икки мамлакат санъат усталарининг ушбу концерти чуқур тарихий илдизлар билан боғланган, дини бир, қадрият ва анъаналари муштарак ўзбек ва қирғиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ифодаси бўлди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли қардош халқлар янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар эса кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилди.
Истеъдодли санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқларда халқларимиз маданиятининг бойлиги, ўзига хослиги ва шу билан бирга муштараклиги ўз ифодасини топди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг