Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори (910-сон, 30.12.2024 й.) билан “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилишини масофадан мониторинг қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди
Низом қуйидагиларни назарда тутади:
Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларга риоя этилиши Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан масофадан мониторинг қилинади.
Масофадан мониторинг қилиш режали ва режадан ташқари асосларда ўтказилади.
Агентлик давлат органлари ва ташкилотларини масофадан мониторинг қилиш бошланганлиги ёки ўтказилаётганлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирмайди (хабардор қилмайди).
Масофадан мониторинг қилиш якуни (натижаси) бўйича қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумотнома расмийлаштирилади.
Маълумотномада қайд этилган қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши Агентликнинг ҳуқуқий таъсир ҳужжати шаклида мониторинг қилинган давлат органи ва ташкилотига юборилади.
Ҳуқуқий таъсир ҳужжати давлат органи ва ташкилотига келиб тушган санадан эътиборан 10 кун муддатда кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича Агентликка ёзма ахборот берилиши шарт.