ОТБ сайти маълумотларига кўра, Ўзбекистон Таллимаржон иссиқлик электростанциясини модернизациялашнинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг 450 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредити жалб этилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 1,28 млрд. АҚШ доллари бўлиб, ОТБнинг 350 млн. АҚШ долларлик кредити, Япония халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (JICA)нинг 300 млн. АҚШ долларлик кредити, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондининг 250 млн. АҚШ долларлик кредити ва “Ўзбекэнерго” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда 2022-йилгача қуввати 450 МВт бўлган яна иккита буғгаз мосламаларининг қурилиши назарда тутилмоқда. Лойиҳанинг бирламчи баҳоси 900 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилгач, йилига 20,4 млрд. кВт.с электр қуввати ишлаб чиқарилади.