Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 18/05/2025 Condor Energies ва «Ўзбекнефтгаз» Газли туманида газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

Condor Energies ва «Ўзбекнефтгаз» Газли туманида газ қазиб олишни кўпайтириш бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон нефть ва гази – ОGU-2025” 27-халқаро кўргазма ва конференцияси доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Канаданинг “Condor Energies Inc” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Газли ҳудудида жойлашган Қумли гуруҳига кирувчи 8 та конда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича қўшма лойиҳа юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоизки, ушбу лойиҳа “Condor Energies Devolopment” шўба корхонаси орқали амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади – илгари етарли даражада ўзлаштирилмаган майдонлардаги газ қазиб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш, инфратузилмани яхшилаш ва қудуқлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

"Condor Energies" ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ҳамкорлиги Ўзбекистон энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва замонавий технологиялар жорий этишга бўлган интилишини яна бир бор тасдиқлади. Лойиҳа нафақат газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, балки мамлакатнинг энергетика инфратузилмасини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг