Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Молия 04/07/2016 CLICK тизимида пластик картадан картага маблағ ўтказиш имкони ишга туширилди
CLICK тизимида пластик картадан картага маблағ ўтказиш имкони ишга туширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- CLICK компанияси пластик карталар ўртасида пул маблағларни ўтказиш имкони ишга туширилиши ҳақида мамнуният билан хабар қилади.

Янги туширилган имконият Ўзбекистон банклари томонидан эмиссия қилинган битта пластик картадан бошқа картага маблағ ўтказишни очиб бермоқда. Ҳозирги пайтда ушбу имконият “Aloqabank” ва “Agrobank” акционер-тижорат банкларнинг пластик карталари эгалари учун жорий қилинди.

CLICK тизимининг фойдаланувчиларининг қулайлиги учун пул маблағи ўтказмасини олувчининг пластик карта рақамини ёки телефон рақамини кўрсатган ҳолда амалга ошириш мумкин. Агарда кўрсатилган телефон рақам CLICK тизимда рўйхатдан ўтмаган бўлса, ўтказма улангандан кейин қабул қилиниши мумкин.

Ўтказмалар қуйидаги USSD-сўровлар орқали оширилади:

*880*карта_рақами*сумма#

*880*3*телефон_рақами*сумма#

Шу билан бирга, яқин вақт ичида ушбу имконият иловаларда ҳам ишга туширилади. Таъкидлаб ўтиш жоиз, телефон рақами оператор коди билан бирга кўрсатилиши (масалан, 90ХХХХХХХ) ва CLICK тизимига уланган бўлиши лозим.

Пластик картадан пул ўтказмаси амалга оширилган пайтда жўнатган фойдаланувчидан 2% миқдорида хизмат ҳақи ушлаб қолинади. Ўтказмаларни ошириш мумкин бўлган пластик карталар чиқарган банклар сони доимий равишда кенгайтирилиб, яқин вақт ичида Ўзбекистон Республикасидаги барча банк-эмитентларни қамраб олиши кутилмоқда.

“Юқорида кўрсатилган пластик карталар ўртасидаги ўтказмаларга талаб жуда катта. Ва, шунинг учун, фойдаланувчиларимизга бугунги кундан бошлаб шундай имконият жорий қилинганини мамнуният билан хабар қилмоқдамиз”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг