Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 14/08/2017 CLICK - DTM-2017 тестларининг натижаларига сўровни ҳозироқ юборинг!
CLICK - DTM-2017 тестларининг натижаларига сўровни ҳозироқ юборинг!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- CLICK компанияси Давлат Тест Маркази (dtm.uz) билан ҳамкорликда мамлакатимиз олий ўқув юртларига топширилган имтиҳонларнинг натижаларини ўз мобил телефонлари орқали билиб олиш имконини берувчи хизматни ишга туширгани ҳақида мамнуният билан хабар қилади!

Жорий йилнинг 1 август куни мамлакатимизнинг деярли барча олий уқув юртларида бўлиб ўтган кириш имтиҳонларининг натижаларини ҳозирги кунда 700 мигдан кўпроқ ёш ватандошларимиз интизорлик билан кутмоқда. Давлат Тест Маркази билан ҳамкорликда туширилган хизмат ёрдамида бугунги кундан бошлаб тест натижаларини билиб олиш мақсадида сўров юборилиши мумкин. Тест натижалари ошкор қилинганидан сўнг, жавоблар дарҳол фойдаланувчига юборилади. Диққатингизни шунга қаратамизки, натижалар ошкор қилинишидан аввал қабул қилинган сўровларга биринчи навбатда ишлов берилади.

Сўровлар Telegram bot, CLICK Uzbekistan иловаси, ёки USSD-меню орқали юборилиши мумкин.

Хизмат нархи 2000 сўм, ёки жорий курс бўйича $0,5 дан камроқ, ва CLICK тизимига уланган карталаридан бевосита ундирилади.

Telegram орқали жавобларни олиш учун @clickuz ботига /start буйруғини юбориш лозим. Рўйхатга ўтилганидан сўнг, “DTM-2017 натижалари” пункти чиқади. Бу ерга жавоб варақасининг рақамларини киритиш лозим.

USSD-меню орқали натижаларни билиш учун, *880# ни териб, пайдо бўлган менюдан “DTM-2017” қисмини танлаган холда, тизимнинг кўрсатмаларига риоя қилишингиз лозим. Бу йил Beeline мижозлари ушбу хизматдан USSD-меню орқали фойдалана олмайдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг