Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 22/11/2024 China Green Construction Import and Export компанияси Фарғона вилоятида уй-жой қурилишига қизиқиш билдирди

China Green Construction Import and Export компанияси Фарғона вилоятида уй-жой қурилишига қизиқиш билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг China Green Construction Import and Export уюшмаси раҳбари Гуо Чаолян бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда хитойлик ишбилармонлар томонидан вилоятимизда қурилиш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларга инвестиция киритиш, ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди.

Пекин шаҳрида 200 минг тадбиркорни жамлаган ушбу уюшма раҳбари Гуо Чаолян, вилоятимизда аҳолининг уй-жойга бўлган талабини ўрганиб чиққанлигини маълум қилиб, замонавий, ихшам ва тежамкор бўлган уйларни қуришга қизиқиш билдирди. Ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди.

Бу каби уйларга талаб ортиб бораётганлигини қайд этган вилоят ҳокими, лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Учрашувда аниқ лойиҳалар тайёрланиб, амалий ишларга киришиш бўйича келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг