Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 06/04/2019 Чилонзор тумани аҳолисининг муаммолари ҳал этилди(ми?)
Chilonzor tumani aholisining muammolari hal etildi(mi?)

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Чилонзор Тошкент шаҳрининг аҳоли зич жойлашган туманларидан биридир.

Бу ҳудудда маҳаллаларнинг ижтимоий муҳити, аҳолининг муаммоларини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар хулосасига кўра, коммунал хўжалик, йўл инфратузилмаси, соғлиқни сақлаш каби қатор соҳаларда камчиликлар бор. Жорий йилда йўлларни асфальт қилиш, иссиқлик қувурларидаги носозликларни бартараф этиш, марказий ва маҳаллий қозонхоналарни таъмирлаш, эскирган трансформаторларни янгилаш, болалар майдончаларини ташкил этиш бўйича режа тайёрланиб, унинг ижроси олиб борилаётгани билан, хал этилмаётган аҳоли мурожаатлари бор.

Тошкент шаҳар туманларидаги маҳаллаларнинг ижтимоий муҳити, аҳволини ўрганиш, жойларда фуқаролар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда фаоллар билан йиғилишлар ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик комиссияси иштирокида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бўлиб ўтган мулоқотда Чилонзор туманининг учинчи секторидаги муаммо ва камчиликлар кўриб чиқилди.

“Нафосат” МФЙда истиқомат қилувчи Ихтибор Обидова ёлғиз боқувчиси бундан 3 йил аввал йиқилиб, қаттиқ жароҳат олгани натижасида юролмай қолгани ва операцияга муҳтож эканлигини, аммо ўзи нафақада бўлгани боис бунга пул орттира олмаётганлигини маълум қилди. Мазкур масаланинг ечими бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Нажмиддинова ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мутасаддиларига тегишли топшириқлар берилди ва талаб этилган жарроҳлик тез орада амалга оширилиши айтилди.

2 нафар фарзандни катта қилаётган ёлғиз аёл Нигора Набиева 10 йилдан буён ётоқхонада яшаб келаётганини маълум қилиб, уй билан таъминлаш борасида ёрдам сўради. Бу масала тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, ижобий хал этилиши қайд қилинди.

Шу тариқа учрашувда иштирок этган 12 та маҳаллада мавжуд муаммолар ва аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг